Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Локомотив» сафарда «Пахтакор»ни мағлуб этди

Pepsi Суперлига: «Локомотив» сафарда «Пахтакор»ни мағлуб этди

  20.10.2018 22:30
  0
  399
Pepsi Суперлига: «Локомотив» сафарда «Пахтакор»ни мағлуб этди

Ўзбекистон чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Локомотив» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув меҳмонларнинг ҳужумлари билан бошланди, тайм мобайнида икки томонда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди. Бу имкониятлардан «Локо» футболчилари унумли фойдаланишди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Анзур Исмоилов бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим майдон эгаларининг босими остида бошланди, меҳмонлар эса ўз омадларини қарши ҳужумдан қидирдилар. Мана шунда йқарши ҳужумларнинг бири қўполлик билан тўхтатилди. Бунинг натижасида жарима зарбаси белгиланди. Марат Бикмаевнинг йўллаган зарбаси «жонли девор»га тегиб дарвозадан жой олди.

Шундан сўнг майдон эгалари босимни янада кучайтирдилар ва бу ўз самарасини берди. Драган Чераннинг жарима майдонига узатган тўпни Фарух Сайфиев чиройли тарзда тўхтатиб олди ва аниқ зарба билан ҳисобни қисқартирди.

Бироқ мезбонларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. 81-дақиқада Сардор Мирзаев жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб ўйинга нуқта қўйди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 26-ТУР

«ПАХТАКОР» – «ЛОКОМОТИВ» - 1:3 (0:1)

Голлар: 0:1 – 42 Исмоилов, 0:2 – 65 Бикмаев, 1:2 – 69 Сайфиев, 1:3 – 81 Мирзаев.

«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Азимжон Аҳмедов (Игорь Сергеев, 55), Дилшод Раҳматуллаев (Владимир Козак, 62), Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 84), Исмоил Гонсалвеш, Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Марко Симич, Драган Черан, Тиаго Безерра.

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Садриддин Абдуллаев (Кахи Махарадзе, 73), Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Тимурхўжа Абдухолиқов (Ҳусниддин Ғофуров, 61), Сардор Мирзаев (Диёржон Туропов, 88), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов.

Огоҳлантиришлар:  Раҳматуллаев 49, Сайфиев 63, Симич 86.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz