Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2019да вакилларимизга кимлар рақиб бўлиши мумкин?

ОЧЛ-2019да вакилларимизга кимлар рақиб бўлиши мумкин?

  20.10.2018 23:12
  0
  569
ОЧЛ-2019да вакилларимизга кимлар рақиб бўлиши мумкин?

Pepsi Суперлига 26-тури якунланган бир паллада Осиё Чемпионлар Лигасининг келажагига бир назар ташлашнинг вақти келди.

Аввал ҳам айтганимиздек, Ўзбекистон учун ОЧЛнинг 2019 ва 2020 йиллар мавсуми учун 1+2 квотаси ажратилади. Яъни, мамлакат чемпиони мусобақани гуруҳ босқичидан бошлайди, кубок соҳиби ва иккинчи совриндор клуб (агар кубокни чемпион ютса, Суперлиганинг иккинчи ва учинчи ўрин эгалари; агар кубокни вице-чемпион ютса, кубок соҳиби ва учинчи ўрин эгаси) ОЧЛ “плей-офф” босқичида ўйнайди.

Шундай қилиб, агар ОЧЛда қатнашиш ҳуқуқига эга барча мамлакат клублари турнирда қатнашишса, бизнинг ҳар икки вакилимиз “плей-офф” 2-раундини ўз уйида ўтказади:

Иккинчи клубимиз ўз майдонида Тожикистон ва Баҳрайн чемпионлари ўртасидаги ўйин ғолибини қабул қилади;

Учинчи клубимиз Ироқ кубоги соҳиби билан Ўзбекистонда учрашади.

Мабодо, мазкур баҳсларда вакилларимиз зафар қучишса, ҳар икки клубимиз сафарга боради:

Учинчи клубимиз – БАА жамоаси (“Ал-Наср”, Дубай) билан ўйнайди;

Иккинчи клубимиз – Саудия Арабистони жамоаси (“Ал-Наср”, АР-Риёд) билан ўйнайди.

Агар Ироқ яна ОФК лицензиялаш талабларини бажара олмаса, у ҳолда икккинчи жамоамиз ўз майдонида Қувайт ҳамда Баҳрайн чемпиони ўртасидаги баҳс ғолиби билан куч синашиб, ғалаба қозонган тақдирда, навбатдаги ўйинини Эронда (“Зоб-Оҳан”, Исфахон билан) ўтказади. Учинчи клубимиз эса ўз уйида Сурия чемпионига қарши баҳс юритади ва мазкур учрашувда ғалаба қозонса, Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу ҳолатда барча вариантларнинг фақат иккитаси келтириб ўтилган.

Алишер Никимбаевнинг “Телеграм”даги “Футболиум” канали



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz