Қайднома

Қидирув

Форматни тинч қўйинг!

Форматни тинч қўйинг!

  21.10.2018 00:16
  0
  554
Форматни тинч қўйинг!

Бугун эшитган хабарларим орасида энг яхшиси ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг гапи бўлди - “Суперлигада 2019 йилги мавсумда ҳам 12 та клуб қатнашади”.

Тўғри-да, Ўзбекистон чемпионатида 14, 16, 18 ва ҳаттоки, 20та клуб қатнашган пайтлар бўлди, аммо ҳар сафар лигамиз савияси пастлигидан нолидик. Жорий йилдан бошлаб қўлланган формат эса, гарчи айримларга ёқмаган бўлсада, мухлисларга кўплаб шиддатли баҳсларни туҳфа этди ва бу жараён ҳамон давом этмоқда.

Айни пайт чемпионлик учун камида 4 та жамоада имконият сақланиб турибди (гарчи 26-турдан сўнг “Локомотив”нинг бу борадаги имкониятлари анча ошиб кетган бўлсада). Элитада “жон” сақлаш учун ҳам камида учта жамоа астойдил курашмоқда. Про-лигада муросасиз беллашувлар давом этаётганини ҳам унутмайлик. Бизга яна нима керак? Айнан шундай интриганинг мавсум охиригача сақланиб қолишини хоҳламаганмидик?

Аҳамиятсиз ўйинлар сони кўпайиб кетгани ҳақида кўп эшитдик. Бўлмаган гап! Буни 2017 ва 2018 йиллар мавсумида ўтказилган учрашувларни ўзаро солиштириш асносида ҳам кўриш мумкин. Бу мавзуга мавсум охирида ҳали яна қайтамиз.

Умуман, икки босқичдан иборат 4 даврали тизимнинг ўзига яраша камчиликлари ҳам кўзга ташланди. Қолаверса, тақвим масаласида нуқсонлар борлигини кўрдик. Бироқ бу каби муаммоларнинг ечими бор ва келгуси мавсумда бу борада ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилишига ишонамиз. Боз устига, 2018 йилги чемпионат мундиал ўтказиладиган пайтга тўғри келгани, боз устига, Ўзбекистон миллий термасининг ўртоқлик учрашувлари сони аввалги йиллардагига нисбатан анча кўпайгани, мухлисларга қулайликлар яратилгани сабаб миллий чемпионатимизда танаффуслар кўпайиб кетганини ҳам назардан четда қолдирмаслик даркор.

Хуллас, 12 та клубдан иборат чемпионат сақланиб қолсин, Суперлигада жамоалар сонини ошириш наф келтиришига ишониш қийин. Шунчаки, келгуси мавсум тақвими мукаммал тузилса, шу тариқа кўплаб муаммолар ўз-ўзидан ечимини топаверади.

Клубларимиз янгича форматда кичик лоқайдлик ҳам қандай оқибатларга олиб келишини кўришди ва ушбу тажрибадан келиб чиқиб, кейинги мавсумга ўзгача руҳда тайёргарлик кўришади. Агар ишга тўғри ёндашиб, тараддуд ҳам шунга мос бўлса, форматни ёмонлашга вақт топилмайди, бутун диққат-эътибор фақат футболга қаратилади.

Ўткир Умаров



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz