Қайднома

Қидирув

Роналдунинг голи "Юве"га 1 очко келтирди, "Наполи" эса...(VIDEO)

Роналдунинг голи "Юве"га 1 очко келтирди, "Наполи" эса...(VIDEO)

  21.10.2018 08:20
  0
  396
Роналдунинг голи

Олдин маълум қилганимиздек, шанба куни Италия А Серияси 9-турининг 3 та қизиқарли ўйинлари ўтказилди. Хусусан, пойтахтнинг «Рома»си кутилмаганда ўз уйида СПАЛга қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Голларни Петаня ҳамда Бонифаци киритди.

"А" сериянинг пешқадами, «Ювентус» эса «Женоа»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувда ҳисобни Криштиану Роналду 18-дақиқада очди. 67-дақиқада Бесса ўйинга якуний нуқтани қўйди. Афсуски, Роналдунинг мавсумдаги 5-голи туринликларга уч очко олиб келмади.

Карло Анчелоттининг «Наполи»си эса сафарда  «Удинезе»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб  жадвалнигнг 2-поғонасидаги жойини мустаҳкамлаб олди. Турнинг қолган учрашувлари бўлиб ўтади.

А Серия

9-тур беллашувлари

20 октябрь, шанба

«Рома» — СПАЛ -0:2 (0:1)

Голлар: 0:1 – 38, пенальти Петаня, 0:2 – 56 Бонифаци.

«Ювентус»—«Женоа» 1:1 (1:0)

Голлар: 1:0 – 18 Роналду, 1:1 – 67 Бесса.

«Удинезе»—«Наполи»-0:3 (0:1)

Голлар: Фабиан Руис, 14 (0:1). Мертенс, 82 - с пенальти (0:2). Рог, 85 (0:3).

21 октябрь, якшанба

«Фрозиноне»—«Эмполи» 15:30 «Кьево»—«Аталанта» 18:00 «Парма»—«Лацио» 18:00 «Болонья»—«Торино» 18:00 «Фиорентина»—«Кальяри» 21:00 «Интер»—«Милан» 23:30

22 октябрь, душанба

«Сампдория»—«Сассуоло» 23:30


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz