Қайднома

Қидирув

Роналду топ-5 лигалар рекордчисига айланди, Месси эса 2-ўринда, қолганлар мозий юлдузлари

Роналду топ-5 лигалар рекордчисига айланди, Месси эса 2-ўринда, қолганлар мозий юлдузлари

  21.10.2018 09:54
  0
  555
Роналду топ-5 лигалар рекордчисига айланди, Месси эса 2-ўринда, қолганлар мозий юлдузлари

Юқоридаги мақоламизда хабар берганимиздек, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия 9-туридан ўрин олган «Женоа»га (1:1) қарши ўйинда гол урди.

Статистларни маълум қилишларича 33 ёшли голеадор бу голи билан Европа клублар даражасидаги 400-голи бўлган. Роналду шундан 84тасини «МЮ», 311тасини «Реал» ва 5тасини «Ювентус» таркибида урган. Энг қизиғи шундаки, Роналду Европанинг топ-5 лигалари ичида бундай кўрсаткичга эришган биринчи футболчи бўлди. Мазкур кўрсаткич бўйича, 2-ўринда «Барса» ҳужумчиси Лионель Месси (388та гол) боряпти. Ундан кейинги ўринларни асосан Англия ва Германия футболининг мозий юлдузлари Жимми Гривз (Англия, 366), Герд Мюллер (Германия, 365), Стив Блумер (Англия, 317) ва Дикси Дин (Англия, 310) эгаллаб туришибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz