Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: "Иккинчи гол масалани ҳал қилди..."

Шота Арвеладзе: "Иккинчи гол масалани ҳал қилди..."

  21.10.2018 10:05
  0
  516
Шота Арвеладзе:

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Локомотив"дан қабул қилиб олинган мағлубият (1:3)дан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Қийин ўйин бўлди. Натижа биз учун аламли бўлди. Биринчи бўлимни жуда бўш бошладик. Учрашувдаги ташаббусни рақибга топшириб қўйдик. Иккинчи таймда эса яхшироқ ўйнашимиз мумкинлигини кўрсатдик. Жамоада характер бор. Аммо буни жуда кеч кўрсатдик. Суперлигадаги энг кучли жамоаларидан бирига қарши саф тортдик. 

Мағлубиятни ҳам тан ола билиш лозим. Ғалаба билан рақибни табриклайман. Ўйинда ҳаммасини ўзгартириб юбориш учун имкониятлар юзага келганди. Аммо, бундан фойдалана олмадик. Иккинчи гол ўйиндаги бурилишни буткул ўзгартириб юборди. Таваккалга ҳам қўл урдик, захирадан фойдаландик. Лекин иккинчи голдан кейин вазиятни ўз томонимизга буриш қийин бўлди"- деди Шота Арвеладзе.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz