Қайднома

Қидирув

БАА Про-лигаси: Шукуровдан гол ва жамоаси 1-ўринда

БАА Про-лигаси: Шукуровдан гол ва жамоаси 1-ўринда

  21.10.2018 10:39
  0
  585
БАА Про-лигаси: Шукуровдан гол ва жамоаси 1-ўринда

Кеча БАА Про-лигасида ҳам 6-турдан ўрин олган ўйинда  «Шаржа» ўз майдонида «Ажман» билан беллашиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга эришди. Қувонарлиси шундаки, учрашувнинг 31-дақиқасида термамиз аъзоси Отабек Шукуров гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 86-дақиқада Оҳавучи ҳисобни тенглаштирди. Шундай бўлсада, мазкур натижадан сўнг, «Шаржа» 14 очко билан 1-ўринга чиқиб олди. Шунингдек "Ал-Жазира"да ҳам 14 очко ва бу "пулдор" жамоа  2-ўринда бормоқда. «Ажман» эса 7 очко билан 8-ўринда бормоқда. 

БАА Про-лига, 6-тур
«Шаржа» - «Ажман» 1:1 
Голлар: Отабек Шукуров (31) - Оҳавучи (86)

قناة دبي الرياضية   ✔@dubaisportstv    

 يتقدم على  بهدف اللاعب شوكوروف 

18:33 - 20 окт. 2018 г.   22   Смотреть другие твиты قناة دبي الرياضية


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz