Қайднома

Қидирув

Терма жамоамизга оид фактлар...

Терма жамоамизга оид фактлар...

  21.10.2018 16:17
  0
  583
Терма жамоамизга оид фактлар...

Ўзбекистоннинг Қатарга қарши учрашуви ФИФА сайтида терма жамоамизнинг 253-ўйини сифатида қайд этилди. Бу бизнинг ҳисобимиздаги ўйинлардан тахминан 12-15тага кам. Мисол учун ФИФА рўйхатида 1992 йилга Марказий Осиё кубоги ўрин олмаган. Шунингдек, 1995 йили «Мердека кубоги»дан ўрин олган Венгрия ва Болгарияга қарши учрашувлар ҳам рўйхатга киритилмаган. 1998 йилги Осиё ўйинларидаги Турманистонга қарши ҳамда БАА ва Таиландга қарши бўлиб ўтган бир қатор ўртоқлик ўйинлари ҳам киритилмаган.
Терма жамоа ўйинларини ҳисоблайдиганлар ўз ишларини ўзлари қилаверишсин. Хуллас Қатарга қарши учрашувда термамиз 120-ғалабасини нишонлади. Қайсидир маънода бу ҳам юбилей. Марат Бикмаевнинг голи эса 449-бўлди. Кейинги гол юбилей бўлади.
Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўзаро 14-марта тўқнаш келишди. Термамиз фақатгина Жанубий Корея (15) терма жамоаси билан кўпроқ ўйин ўтказган.
Вакилларимиз қатарликлар устидан 9-ғалабани нишонлашди. Бу жамоа дарвозасига 24та гол урилган. Фақатгина Хитой Тайпейи (30) Қатарга нисбатан кўпроқ гол қабул қилиб олгнан.
Терма жамоамизнинг ўйинларининг умумий баланси қуйидагича: 253 ўйин, 120 ғалаба, 51 дуранг, 82 мағлубият. Тўплар нисбати: 449 – 295.
Уй ўйинларидаги статистик эса қуйидагича: 88, +53+21-14, тўплар: 187 – 53



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz