Қайднома

Қидирув

Диего Симеоне: «Ла-Лигадаги рақобат ҳозир кучли»

Диего Симеоне: «Ла-Лигадаги рақобат ҳозир кучли»

  21.10.2018 21:37
  0
  436
Диего Симеоне: «Ла-Лигадаги рақобат ҳозир кучли»

Испаниянинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне примеранинг 9-тури доирасидаги «Вильярреал» билан қайд этилган дуранг натижани изоҳлаб, жумладан, шундай деди:

- Ла-Лига айни пайтда фантастик турнирга айланган. Барча жамоалар бир-бири билан рақобатлашмоқда ва очколар учун кураш олиб боришмоқда. Ҳозир примерада кураш ҳар қачонгидан жиддий тус олган. Ла-Лигадаги рақобат ҳозир Роналду ва Месси чемпионатда ҳал қилувчи ролни ўйнашгандан кўра кучлироқ. Биз ҳозир ўз жамоамиз тўғрисида ўйлашимиз керак. «Вильярреал»дек кучли клуб билан ўйин шиддатли ва муросасиз кечди. Учрашувнинг 1-бўлимида шогирдларим шиддатли ўйин намойиш этишга интилишган бўлса, 2-бўлимда рақибнинг бўш зоналаридан фойдаланиш мақсадида кўпроқ ҳимояда ҳаракат қилишди, - деди Симеоне.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz