Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг

  22.10.2018 11:16
  0
  742
Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг

Хабарингиз бор, келаси йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси “F” гуруҳида Уммон, Туркманистон ва Япония терма жамоаларига қарши кураш олиб боради. 

Мазкур мусобақа давомида ҳар бир миллий терма жамоа учун алоҳида автобус ажратилиб, ушбу автобусга терма жамоа шиори ёзиб қўйилади. Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бошланди. 

Терма жамоамиз учун 3та шиор варианти тақдим этилган: 

“КУЧ БИРЛИКДА” — "FORCE IN UNITY"

"БИТТА ОСИЁ. БИТТА ЖАМОА, БИТТА ОРЗУ” — "ONE ASIA.ONE TEAM. ONE DREAM.

“БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ.ЎЗБЕКИСТОН” — "HERE WE ARE.UZBEKISTAN"

Қуйидаги ҳавола орқали ОФК расмий сайтига ўтиб, ўзингизга ёққан шиор учун овоз беришингиз мумкин: http://www.the-afc.com/competitions/afc-asian-cup/latest/news/vote-for-team-bus-slogan-group-f 

Энг кўп овоз тўплаган шиор Осиё Кубоги давомида терма жамоамизни олиб юрадиган автобусда акс этади. Овоз бериш жараёни шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар давом этади. Қайси шиор энг кўп овоз олгани 5 ноябрь куни эълон қилинади.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz