Қайднома

Қидирув

Болалар футболи ҳақида

Болалар футболи ҳақида

  23.10.2018 06:38
  0
  827
Болалар футболи ҳақида

Тан олиш керак, ЎФА оммавий ва болалар футболига ҳам катта эътибор қаратмоқда. Дейлик, профессионал клублар қошида футбол академияси фаолият юритиши шартлиги белгилаб қўйилди. Бу жуда ўринли талаб. Зеро, профессионал футболни юксалтириш учун аввало, болалар футболини кўтариш лозим. Шу маънода айтсак, турли ёш тоифасида алоҳида турнирлар ташкил этилаётгани ҳам айни муддао. Шахсий фикримча, самарадорликни ошириш учун яна бир қатор масалаларга жиддий ёндашиш зарур.

1. 6 ёшли болалардан махсус гуруҳлар тузиб, уларнинг бошидаёқ тўп билан сифатли ишлашларини таъминлаш керак. Бунда мураббийликка фақат малакали мутахассислар (собиқ футболчилар)ни жалб этиш лозим.

2. Махсус гуруҳлар тарбияланувчиларига режа асосида акробатика ва енгил атлетикадан ҳам дарс бериш керак. Табиийки, бундай машғулотларни соҳа мутахассислари (жаҳон ва Олимпиада чемпионлари) олиб боришлари кўпроқ самара беради.  

3. Болаларда циркчиларга хос жонглёрлик маҳоратини шакллантириб бориш ҳам фойдалидир. Албатта, бунда цирк артистларининг ёрдамларидан фойдаланиш лозим.

4. Тарбияланувчиларга тўғри ва тез югуришни ўргатиш учун машҳур спринтерларни дарс ўташга жалб қилиш керак.

5. Болаларга майдонда эркин ўйнаш имконини бериш, уларнинг бир қолипга тушиб қолишлари олдини олиш керак.

Абдуллажон ХОЛМАТОВ, Наманган шаҳри.  


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz