Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»га Валерий Газзаев келадими?

«Навбаҳор»га Валерий Газзаев келадими?

  23.10.2018 02:24
  0
  590
«Навбаҳор»га Валерий Газзаев келадими?

Норасмий маълумотларга қараганда, россиялик таниқли мутахассис Валерий Газзаев шу ҳафтадан эътиборан «Навбаҳор»да маслаҳатчи-мураббий сифатида иш бошлаши мумкин. Газзаев 1954 йили Россиянинг Оржоникидзе (ҳозирги Владикавказ) шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида «Спартак» (Оржоникидзе), СКА (Ростов), «Локомотив» (Москва), «Динамо» (Москва) ва «Динамо» (Тбилиси) клублари, шунингдек, собиқ иттифоқ олимпия ҳамда миллий терма жамоаларида тўп сурган. Кейинчалик «Спартак» (Оржоникидзе), «Динамо» (Москва), «Алания», ЦСКА, «Динамо» (Киев) клублари, Россия ёшлар ва миллий терма жамоаларини бошқарган. ЦСКА Газзаев қўл остида 3 марта Россия чемпиони бўлган, қолаверса, 2005 йили УЕФА кубогини ютган. «Алания» ҳам айнан Валерий Георгиевич бошқаруви остида, яъни 1995 йили Россия чемпионати ғолибига айланган. Ўз ўрнида ўша жамоа таркибида футболимиз афсонаси Миржалол Қосимов тўп сурганини ҳам эътироф этиш жоиз. Қисқаси, Валерий Газзаев Россия чемпионати тарихида медаллар ва кубоклар ютиш бўйича энг сермаҳсул мураббийлардан биридир.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz