Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Арсенал» «Лестер»ни иродали тарзда мағлуб этди

АПЛ: «Арсенал» «Лестер»ни иродали тарзда мағлуб этди

  23.10.2018 07:12
  0
  345
АПЛ: «Арсенал» «Лестер»ни иродали тарзда мағлуб этди

Англия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган «Арсенал» – «Лестер» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

31-дақиқада Чилвелл чап қанотдан мезбонлар жарима майдонига ёриб кирди ва марказга узатмани амалга оширди, бироқ тўп Эктор Бельеринга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва Лено дарвозасидан жой олди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда Бельерин ўнг қанотдан тезлик олди ва тўпни жарима майдонига узатиб берди, у ерда Месут Ўзил ўзининг аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

Иккинчи бўлим ўрталида Пьер-Эмерик Обамеянг кетма-кет икки бор гол уриб дубл қайд этди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, Унаи Эмери шогирдлари АПЛдаги ғалабали серияни еттита ўйинга етказдилар ва турнир жадвалида тўртинчи поғонани эгаллаб турибдилар.

АПЛ. 9-ТУР

АРСЕНАЛ – ЛЕСТЕР 3:1 (1:1)

Голлар: 0:1 – 31, автогол Бельерин, 1:1 – 45 Ўзил, 2:1 – 63 Обамеянг, 3:1 – 66 Обамеянг.

Арсенал: Лено, Мустафи, Лихтштайнер (Обамеянг, 61), Бельерин, Холдинг, Торрейра, Жака, Ўзил (Рэмзи, 80), Мхитарян (Гендузи, 61), Ивоби, Ляказетт.

Лестер: Шмейхель, Магуайр, Эванс, Чилуэлл, Рикарду Перейра (Геззаль, 69), Ндиди, Амарти, Менди, Мэддисон (Окадзаки, 75), Ихеаначо (Олбрайтон, 61), Варди.

Огоҳлантиришлар: Холдинг (17), Жака (35), Олбрайтон (64), Рикарду Перейра (65).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz