Қайднома

Қидирув

Азар навбатдаги иккита ўйинда «Челси»га ёрдам бера олмаслиги мумкин

Азар навбатдаги иккита ўйинда «Челси»га ёрдам бера олмаслиги мумкин

  23.10.2018 11:17
  0
  399
Азар навбатдаги иккита ўйинда «Челси»га ёрдам бера олмаслиги мумкин

Лондоннинг «Челси» клуби етакчиси Эден Азар АПЛ 9-тури доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда белидан жароҳат олди. Неманья Матич ва Эшли Янг томонидан ишлатилган қоидабузарлик натижасида бельгиялик футболчи жароҳатга дучор бўлди.

Азар бел қисмида оғриқ ҳис қилса-да ўйинни охирига қадар ўйнади, аммо иккинчи бўлимда ҳаракатланишда қийналаётгани сезилиб турди. Якшанба куни эрталаб у юришда қийналди.

«Челси»нинг Европа лигаси доирасида БАТЭ ва АПЛнинг 10-турида бўладиган «Бёрнли»га қарши ўйинларда Азарнинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz