Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

  23.10.2018 13:21
  0
  595
Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишда давом этади. 

Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз  сентябрь ойида Сурия ва Эрон, октябрда эса КХДР ва Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказди. 

Ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон МТЖ учун ноябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ташкил қилинади. 

15 ноябрь куни вакилларимиз Ливан терма жамоасига қарши тўп сурса, 20 ноябрь куни  Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилади. Ҳар икки учрашув Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади.     Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги 2019 йилнинг 5 январь - 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz