Қайднома

Қидирув

Испания Ла лигаси чемпионига бериладиган кубок Тошкентга олиб келинади

Испания Ла лигаси чемпионига бериладиган кубок Тошкентга олиб келинади

  23.10.2018 14:39
  0
  407
Испания Ла лигаси чемпионига бериладиган кубок Тошкентга олиб келинади

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Испания Ла лигасининг Осиё миқиёсидаги энг яқин ҳамкор лигасига айланиб бормоқда.    Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандумга асосан ҳар икки томон кўплаб лойиҳа, тадбир ҳамда ўртоқлик учрашувлари, маҳорат дарслари ўтказишга келишиб олишган. Шу аснода 28 октябрь куни яқин ўтмишнинг машхур ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири, “Барселона”, “Атлетико Мадрид”, “Ливерпуль” ва Испания терма жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи, эндиликдаги Ла лига элчиси – Луис Гарсия Тошкентга ташриф буюриши ҳамда ўзбекистонлик ёш “чарм тўп” усталарига маҳорат дарслари ўтиб бериши ҳақида олдинроқ маълум қилган эдик.   Луис Гарсия 28 октябрь куни “Миллий” стадионда ташкил этиладиган “Оммавий Эл-Классико” тадбирида иштирок этади. Ла лига ҳамда ПФЛ томонидан илк бора юртимизда ўтказилаётган мазкур воқеликни юқори савияда ташкил қилишга катта тайёргарлик олиб борилмоқда.   Катта шоу-концерти, юлдузлар иштирокидаги совғалар улашиш маросими, улкан экранлардаги “Эл-Классико” томошаси билан бир қаторда шу куни “Миллий” стадионга ташриф буюрадиган мухлислар Испания Ла лигаси чемпионига топшириладиган махсус кубокни яқиндан кўриш ҳамда суратга тушиш имкониятига эга бўлишади.    Испания Ла лигаси жорий мавсумдан бошлаб мамлакат чемпионига кўриниши ва дизайнини буткул ўзгарган янгича кубокни топширишни бошлайди ва қувонарли жиҳати шундаки, мавсум якунида Испания чемпионига тақдим этиладиган янги кубокни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари дунё бўйича биринчилардан бўлиб кўриш имконига эга бўлишади.   28 октябрь куни “Миллий” стадионда Ла лига элчиси –  Луис Гарсия ҳамда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси элчиси – мафтункор Шаҳзода иштирокида ўтказиладиган “Оммавий Эл-Классико” тадбирида мухлисларни яна бошқа кўплаб сюрпризлар кутади. Тадбирнинг энг муҳим қисмида барча биргаликда катта экранларда “Барселона” – “Реал” учрашувини томоша қилиш имкониятига эга бўлади.   Барча футбол ишқибозларини 28 октябрь куни “Миллий” стадионига чорлаймиз. Кириш чипталарини “Миллий” стадион кассаларидан ҳарид қилиш мумкин бўлади.    “Миллий” стадионга келинг ва ажойиб футбол атмосферасидан баҳраманд бўлинг!


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz