Қайднома

Қидирув

ЎФА Германиянинг JAKO компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришди

ЎФА Германиянинг JAKO компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришди

  24.10.2018 16:14
  0
  459
ЎФА Германиянинг JAKO компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар учун сифатли экипировкалар етказиб берувчи бир қатор хориж компаниялари билан музокаралар олиб борди.

Музокаралар натижасида Германиянинг машҳур JAKO (“ЯКО”) компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. Эндиликда мазкур компания турли ёшдаги миллий терма жамоаларимиз учун ҳар бир мавсум учун экипировкалар етказиб берадиган бўлди.

Эртага соат 19:00да Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда  JAKO компанияси томонидан ўзаро  ҳамкорлик бўйича келишув имзоланади. 

Маълумот учун, JAKO (“ЯКО”) компанияси спорт экипировкалари (либос, оёқ кийим, аксессуарлар) ва инвентарларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган компания бўлиб, унга Руди Шпрюгель томонидан 1989 йилнинг 1 ноябрида асос солинган.  

Айни вақтда JAKO (“ЯКО”) компаниясининг 40дан ортиқ мамлакатларда филиаллари мавжуд.  Компаниянинг бош биноси Германиянинг жануби-ғарбидаги Холленбах округида жойлашган.  Ҳозирда Австрия, Бельгии, Голландия, Швейцария каби мамлакатларнинг бир қатор клублари айнан JAKO компанияси билан ҳамкорлик қилади.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz