Қайднома

Қидирув

Қаранг, жамоаларимизни кимлар бошқармоқда ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 85-сонида

Қаранг, жамоаларимизни кимлар бошқармоқда ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 85-сонида

  25.10.2018 10:14
  0
  505
Қаранг, жамоаларимизни кимлар бошқармоқда ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 85-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг пайшанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 85-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Қаранг, жамоаларимизни кимлар бошқармоқда

Россияда ўтган ҳафтанинг энг муҳим воқеаси Москванинг «Спартак» клуби бош мураббийи Массимо Карреранинг ишдан олингани бўлди…

- Андрей Канчельскис: «Ўзбекистон чемпионати савияси ёмон эмас»

«Навбаҳор»нинг янги бош мураббийи Андрей Канчельскис news.sportbox.ru сайтига берган интервьюсида нима учун Наманган клуби таклифини қабул қилгани ва Ўзбекистон чемпионати савияси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Роналдо-Купер можаросини эслаб…

Яқин ўтмишнинг энг таниқли футболчиларидан бири, икки карра «Олтин тўп» соҳиби Роналдо айни пайт Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаётган Эктор Купер билан ўрталарида келиб чиққан зиддият ҳақида гапирганди.

- Отабек Зокиров: «Металлург» «Пахтакор»га ўйинни бермайди, бунинг бошқа сабаби бор»

Pepsi Суперлига якунланишига ҳам бешта тур қолди. Чемпионлик масаласи деярли ҳал бўлган кўринади...

- «ПСЖ» - топлараро танҳо

Сўнгги дам олиш оқшомларидан кейин Европанинг етакчи чемпионатлари вакиллари орасида фақат «ПСЖ» 100 фоизли натижани қайд этмоқда - 10та ўйин, 10та ғалаба...

- Клаудио Маркизио: «Италиянинг муаммоси янги иқтидорлар кашф этилмаётганида»

Клаудио Маркизио «Зенит»­га ўтганида трансфер бозори ёпилиб бўлганди. Лекин қоидага кўра, озод агент мақомига эга футболчилар истаган клублари билан шарт­нома имзолаш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қолишади. Италиялик ярим ҳимоячининг Россияга ташриф буюрга­ни­га кўп бўлмади.

- Иско: «Хуленга имкон бериш керак»

Европа Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган «Реал» - «Виктория» ўйинидан олдин мадридликлар ярим ҳимоячиси Иско журналистлар саволларига жавоб қайтарди...

- ЎТМИШ ЮЛДУЗИ ҲАМОН МАЙДОНДА

Қачонлардир бу футболчиларга юзлаб, ҳаттоки, минглаб болакайлар тақлид қилишган. Уларнинг ўйинлари ҳар куни муҳокама марказида бўларди, номлари газеталарда чоп этилар, телевидение орқали гапириларди...

- Маррада – Мадагаскар

Африка кубогининг навбатдаги ўйинлари келгуси йили ўтказилади. Мазкур турнирда бирданига иккита ўзгариш кузатилади. Биринчидан, мусобақа аввалгидек қишда эмас, балки ёзда бўлиб ўтади...

- Бир соатда – «Флеш»

БУНДЕСЛИГА БОШ ТЎПУРАРИ - 20 ЁШЛИ ЎСМИР

- Юлдузнинг дардли ўтмиши

«Бавария» ёки Франция термаси мавзусида гап кетганида, бу футболчи ҳам албатта тилга олинади...

- Португал легиони

Бир ой аввал бу мураббий «Манчестер Юнайтед»га ўтиши хусусидаги гап-сўзларга изоҳ берганди: «Бу ҳақда ўйлашга вақтим йўқ. Моуриньонинг ўрнини эгаллашни хоҳлайманми?

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz