Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов изоҳ берди: «JAKO терма жамоани текинга кийинтиради»

Умид Аҳмаджонов изоҳ берди: «JAKO терма жамоани текинга кийинтиради»

  25.10.2018 14:14
  0
  629
Умид Аҳмаджонов изоҳ берди: «JAKO терма жамоани текинга кийинтиради»

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов Германиянинг JAKO (ЯКО) компанияси билан эришилган ҳамкорлик келишуви бўйича KUN.UZ мухбирига батафсилроқ маълумот берди.

Маълум бўлишича, JAKO билан 3 йиллик келишув тузилган ва ЖЧ-2020 цикли якунига қадар ушбу компания Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларига текинга экипировкалар етказиб беради. Олимпия терма жамоаси эса олдинроқ эришилган келишув бўйича PRES-JOG томонидан кийинтирилади. 

«JAKO бир йилда 365 комплект етказиб бериб туради. Ҳаммаси текинга. Ичида 96 хил нарсаси бўлади, курткаларидан тортиб, пайпоғигача. Таққослаш учун, Adidas атиги 20 хил кийимдан иборат комплект таклиф қилганди.

Осиё кубоги учун ҳам махсус форма қилиб берилади. Кейинроқ, алоҳида дизайн ишлаб чиқилиб, ҳамиша шу дизайндаги либослар кийилади», дейди Умид Аҳмаджонов.

Қайд этиш керакки, сентябрь ойи бошида ЎФА Adidas билан шартнома тузиши ҳақида хабар тарқалганди. Аммо синов муддатидан кейин бу вариантдан воз кечилган.

25 октябрь куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва JAKO компанияси томонидан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзоланади.

Маълумот учун, Германиянинг спорт кийимлари, оёқ кийимлари ва аксессуарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Jako компаниясига 1989 йили Руди Шпрюгелем шаҳрида асос солинган. Компания дунёнинг 40дан ортиқ давлатида фаолият кўрсатади. Бош офиси Германия жануби-ғарбидаги Баден-Вюртемберг ерида, Мульфинген коммунаси, Холленбах округида жойлашган.

Jako Австралия чемпионатидаги бир неча клубларни кийинтиради, шунингдек, Осиёда Ироқ, Иордания, Ливан, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар ва БААдаги клублар билан ҳамкорлик қилади.

Компания Австрия, Бельгия, Болгария, Хорватия, Кипр, Чехия, Латвия, Нидерландия, Сербия, Словакия, Швейцария, Украина, Германия, Венгрия, Исландия, Польша ва Россия каби давлатларда ҳам ишлайди.


Манба: www.kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz