Қайднома

Қидирув

«Бузуқ» Бундесмашина ёки барча айб Йоахим Лёвда-ми?

«Бузуқ» Бундесмашина ёки барча айб Йоахим Лёвда-ми?

  26.10.2018 01:20
  0
  479
«Бузуқ» Бундесмашина ёки барча айб Йоахим Лёвда-ми?

Германия миллий жамоаси ўйини ва натижасига дахлдор инқирозга наҳотки, фақат бош мураббий Йоахим Лёв айбдор бўлса? Мана, октябрь ойига белгиланган ФИФА кунлари ҳам бундан 3-4 йилча олдин қудратли захираси билан алоҳида мақтанган бун-дестим учун омадсиз якунланди. Немислар аввалига Голландияда мутлақо ожиз қолишди - 0:3, кейин Францияда ҳам мағлубиятни тан олишди - 1:2. Табиийки, германиялик журналистлар бундай вақт-да жим туришмайди. Улар ҳозирги бундесмашинани жорий 10 йилликдаги энг «бузуқ» - ёмони сифатида «таърифлаб», ўз хулосаларини турли фактлар воситасида асослаб беришмоқда. Bombardir.ru сайти ижодкорлари айни шу ҳолатга зимдан нигоҳ ташлашди.

Немислар аввало, статистикага эътибор қаратишмоқда. Жамоа ЖЧ-2018дан кейин ҳали бирор ўйин-да ғалаба қозонмади, боз устига, ўз тарихида илк марта кетма-кет 3та учрашувда гол уриш уддасидан чиқмади. Голландия ва Франция терма жамоаларидан қабул қилинган мағлубиятлар билан бундестимнинг 2018 йилги омадсиз ўйинлари сони 6тага етди. Бу Германия термаси тарихидаги антирекорддир (немислар 1956 ва 1985 йилларда 5тадан учрашувни бой беришганди). Яна бир аламли факт шуки, бундестим 2002 йилдан буён илк марта 3та тўп фар-қи билан ютқазди.

Германия миллий жамоасига можаролар ҳам халақит бермоқда, албатта. Йоахим Лёв аввалига «Манчестер Сити»да туппа-тузук ўйнаб турган Лерой Санени ЖЧ-2018 «заявка»сига қўшмай, буни футболчи терма жамоа ўйин услубига мос тушмаслиги билан изоҳлади. Шунингдек, Сандро Вагнер ҳам мураббий назаридан четда қолди. Ҳужумчи бундан шу қадар ранжидики, миллий жамоадаги фаолиятини якунлаб қўя қолди. Кейин сиёсий можаролар бошланиб кетди. Яъни Голландияда Илкай Гюндоган ва Месут Озилнинг жаҳон чемпионатидан олдин Туркия президенти билан учрашишгани қаттиқ муҳокама қилинди. Оқибатда Гюндоган ўзини четга олган бўлса, Озил терма жамоадан кетди ва эндиликда Йоахим Лёв ва бошқа мураббийлар билан учрашишни ҳам истамаяпти.

Германиялик айрим журналистларнинг қатъий хулосаларига кўра, ҳозирги етакчи футболчилар Лёв татбиқ этган ўйин услубини мутлақо тушунишмаяпти. Bild нашрида ёзилишича эса, мураббийнинг Тони Кроос, Жером Боатенг ва Юлиан Дракслер билан ўзаро муносабати кескин ёмонлашган.

Немисларда вазиятлардан фойдаланиш масаласида фалокатли муаммолар бор. Ҳар ҳолда, кўпинча маҳсулдор ўйини билан ажралиб турадиган бундестим охирги 5та учрашувда атиги 3та гол урди. Бу муаммони ҳаттоки, футболчилар ҳам тилга олишмоқда. Мисол учун, Тимо Вернер голландларга қарши баҳсдан кейин шундай деди: «Илк дақиқаларда жуда яхши ўйнадик, кўплаб вазиятлар юзага келтирдик, рақибларни тўпсиз югуришга мажбурладик. Қисқаси, ўзимиз истаган даражада ҳаракатландик. Бироқ вазиятлардан вақтида самара чиқаролмаслик панд берди. Ҳозирги асосий камчилик шу...».

Германия термаси ҳимоячилари ўта секин ҳаракатланишмоқда. Немислар ЖЧ-2018да рақибларнинг қарши ҳужумлари пайти юзага келган яккакурашларни тез-тез бой беришди. Голландиядаги баҳсда эса, Жером Боатенг - Матс Хуммельс жуфтлиги Мемфис Депай ва Френки де Йонгга нисбатан 2 баравар кам югурибди.

Хулоса. Немислар зудлик билан аввало, жамоа муҳитини яхшилашлари ва вазиятлардан фойдаланиш масаласини ижобий ҳал қилишлари зарур. Тушунарлики, ЖЧ-2018даги омадсизлик Йоахим Лёвнинг обрўсига путур етказди. Эҳтимолки, унинг кийиниш хонасидаги мавқеи ҳам нисбатан пасайгандир. Боз устига, «Йогги» ҳар бир мағлубиятдан ке-йин журналистлар билан баҳслашишга одатланди (мисол учун, ОАВ вакиллари унга Лерой Сане жамоага барибир кераклигини айтишганида, тутоқиб кетди). Энг асосий камчилик шуки, Лёв Германия термаси ўйинига ҳеч қандай янгилик олиб кирмади. Жамоага жаҳон чемпионатида кенгроқ ҳужум ҳаракатлари етишмаган бўлсада, мураббий Европа Миллатлар лигасига тайёргарлик жараёнида айтарли ўзгаришга қўл урмади. Шунга қарамай, Лёв ҳақли танқидларни ўта оғриқли қабул қилади. Қаранг, Юрген Клопп бир сафар Германия терма жамоаси бош мураббийини қалондимоғликда айблаганди. Кўринишидан, у ҳақ: Лёвга айни худбинлик хусусияти ишни тўғри олиб боришда халақит бергандир...

С.РАҲМОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz