Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскис: «Ўзбекистон чемпионати савияси ёмон эмас»

Андрей Канчельскис: «Ўзбекистон чемпионати савияси ёмон эмас»

  26.10.2018 09:01
  0
  564
Андрей Канчельскис: «Ўзбекистон чемпионати савияси ёмон эмас»

«Навбаҳор»нинг янги бош мураббийи Андрей Канчельскис news.sportbox.ru сайтига берган интервьюсида нима учун Наманган клуби таклифини қабул қилгани ва Ўзбекистон чемпионати савияси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Янги клубингизда сизни қандай кутиб олишди?

- Ҳаммаси яхши ўтди. Келибоқ ишга киришдик.

- «Навбаҳор» варианти қандай пайдо бўлди?

- Агентларим бу борада ва бошқа вариантлар устида иш олиб боришди. Олдимизда турли таклифлар турганди. Масалан, Хитойда иш бошлашимиз мумкин эди. Лекин бу режа кейинроққа сурилди... Ҳозир шу ердамиз. Олдимизда аниқ вазифа бор: чемпионатнинг қолган учрашувларини муносиб ўтказиш.

Энг муҳими, айни пайт эгаллаб турган ўрнимиздан тушиб кетмаслигимиз керак. Ҳозирча учинчи поғонада боряпмиз. Жамоа Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. ОЧЛда Ўзбекистон чемпионатида дастлабки икки ўринни эгаллаган клублар иштирок этишади.

Агар «Пахтакор» Ўзбекистон кубогига эга чиқса, учинчи ўрин соҳиби ҳам қитъа мусобақасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Вазифамиз қийин. Боз устига, сафар ўйинларимиз кўп. Рақиблар орасида «Пахтакор» ва «Локомотив» ҳам бор.

- Ўзбекистон чемпионати савиясига қандай баҳо берасиз?

- Ҳозир аниқ фикр билдиролмайман. Чунки ҳали етарлича тасаввурга эга бўлиб улгурмадим. Лекин жамоаларнинг таркибига қараб, кўплаб яхши футболчилар борлигини кўрдим. Менимча, чемпионат савияси ёмон эмас. Лекин барибир, бир нечта ўйинлардан сўнг бир нима дейишим мумкин.

- Сиз билан қандай тартибда шартнома тузилган?

- Шу йил охири ва келгуси йил учун.

- «Навбаҳор» ва Россия талабалар терма жамоасидаги ишингизни биргаликда олиб борасизми?

- Ҳа, шунақа ишим ҳам бор. Лекин ўзингиз биласиз, талабалар жамоаси жуда кам йиғилади. Агар вақт топсам, бўшасам, улар мени кўришдан хурсанд бўлишади. Талабалар лигасига миннатдорчилик билдирмоқчиман.

У ерда яхши инсонлар ишлашади, барчаларига омад тилайман. Такрорлайман, агар бўш вақт топсам, бораман. Аммо ҳозирча асосий иш жойим Ўзбекистонда. Айни пайт режалар шундай.

- Россия чемпионатини кузатиб борасизми?

- Албатта. Бу ерда бизнинг барча спорт каналларимизни кўрсатишади. Томоша қиламиз.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz