Қайднома

Қидирув

Абу Даби Ла лигага мезбонлик қилмоқчи, аммо...

Абу Даби Ла лигага мезбонлик қилмоқчи, аммо...

  27.10.2018 10:40
  0
  504
Абу Даби Ла лигага мезбонлик қилмоқчи, аммо...

БАА пойтахти Абу Даби шаҳри спорт кенгаши Испания Ла лигаси ўйинларидан бирига мезбонлик қилиш масаласини кўриб чиқмоқчи бўлди. Барчаси АҚШда ўтказилиши кутилган «Барселона»-«Жирона» ўйинига боғлиқ бўларди. Аммо ФИФАнинг қароридан сўнг энди бу масала кўриб чиқилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Руанда пойтахти Кигали шаҳрида ФИФА кенгаши ўтказилди, деб хабар бермоқда ҳамкасбимиз Алишер Никимбаев ўзининг телеграмма каналида. 

Унда ФИФА ижроқўм томонидан бир қатор янги қарорлар қабул қилинди. Хусусан, ФИФА аёллар ўртасидаги ЖЧ мукофот жамғармасини уч баробар ошириб, 15 миллион доллардан 50 миллион долларга етказди. Шунингдек, ЖЧ финал босқичида қатнашувчи жамоалар тайёргарлик учун пул оладиган бўлишди. Шунингдек, футболчиларни терма жамоаларга жўнатган клублар ҳам тақдирланадиган бўлди.

Бундан ташвари йиғилишда 2та халқаро мусобақанинг мезбонлари маълум қилинди: 
- Пляж футболи бўйича 2019 йилги жаҳон Кубоги Парагвайда ўтади;
- Футзал бўйича 2020 йилги жаҳон Кубогини Литва қабул қилади.

-Федерацияларга футболни ривожлантириш учун ажратиладиган маблағ миқдори оширилди - ҳар 4 йилда 6 миллион доллар.

-Ла Лига ўйинларини АҚШ ҳудудида ўтказиш масаласини муҳокама қилиш жараёнида ички чемпионат ўйинларини мамлакат ҳудудида ўтказиш тамойилига амал қилиш тавсия этилди. 

-Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ислоҳ қилиш ва Дунё Миллатлар Лигасини ташкил қилиш бўйича берилган таклифни муҳокама қилиш учун ишчи гуруҳи тузиладиган бўлди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz