Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: "7 йилдан сўнг яна кубокни қўлга киритмоқчимиз..."

Шота Арвеладзе: "7 йилдан сўнг яна кубокни қўлга киритмоқчимиз..."

  27.10.2018 22:00
  0
  488
Шота Арвеладзе:

Ўзбекистон кубоги-2018 финал учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи – Шота Арвеладзе ҳамда жамоа етакчиларидан бири Шерзод Аъзамов иштирок этишди.

-Финал фақат битта учрашувдан иборат бўлади. Унда йўл қўйиладиган хатони кейин тузатиб бўлмайди. Шу сабабдан ҳам ҳал қилувчи баҳсни ўзимиз учун ижобий тарзда якунлашни истаймиз. Биз 7 йиллик танаффусдан сўнг яна мамлакат кубогини бошимиз узра кўтариш ниятидамиз. Эртага мураббийлик фаолиятимдаги дастлабки финал ўйини бўлади. Ҳеч қандай ҳаяжон йўқ. Финалларда қатнашиш ҳамиша ёқимли. Рақиб жамоа ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, АГМК - анча тартибли жамоа. Лекин биз ҳам ўзимизнинг устун эканизмини намойиш этишга уринамиз, - деди мураббий. 

 

- Эртага финалда жиддий рақиб билан тўқнаш келамиз. АГМК жамоаси сафида маҳоратли ўйинчилар етарлича. Лекин биз майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушамиз. Кубокни қўлга киритишни жуда ҳам хоҳлаймиз, - деди Шерзод Аъзамов.
***
"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери бўлажак финал хусусида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Яхши ўйин кутмоқдаман. Совринга эга чиқишимиз учун яхши имконият. Олдинги беллашувда "Бунёдкор"га қарши қийин баҳс ўтказдик, аммо тикланиш олишга вақтимиз бўлди. Кубокни "Пахтакор"га олиб келиш учун боримизни берамиз. Фаолиятимда биринчи марта кубок финалида ўйнашим мумкин. Ғалаба қозонган тақдиримизда биринчи навбатда шундай имкониятлар тақдим этган Яратганга шукрона келтираман. Кейин эса оилам, дўстларим ва клубдаги барчага бағишлайман. Шу ўринда ушбу совринга эга чиқиш мен учун жуда муҳимлигини айта оламан.

АГМК тўғрисида қандай фикр билдирасиз?

- Бу жамоа бурчак зарбаларида жуда хавфли, бўйи баланд футболчилари кўп. Машғулотларда уларга қарши ҳозирлик кўришга уриндик. Бу жамоага қарши бир неча бор ўйнадик, уларнинг услубини яхши биламиз.


Манба: interfutbol.uz, pfl.uz, pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz