Қайднома

Қидирув

Антиқа ташаббус - инглизлар Магуайрни 50 фунт қийматидаги купюрада кўрмоқчилар...

Антиқа ташаббус - инглизлар Магуайрни 50 фунт қийматидаги купюрада кўрмоқчилар...

  30.10.2018 06:06
  0
  689
Антиқа ташаббус - инглизлар Магуайрни 50 фунт қийматидаги купюрада кўрмоқчилар...

Ҳа, Артём Дзюба олдида жиддий рақобатчи гавдаланмоқда. «Лестер» ҳимоячиси Гарри Магуайр ёзда жаҳон чемпионатида ёрқин ўйнади ва кутилмаганда, англиялик фанатлар ёқимтойига айланди.

Британиялик «беўхшов» йигит терма жамоа сафида ярим финалгача илдам қадам босди, майдон ташқарисида эса самимийлиги билан барчанинг ҳурматига эришди. Хуллас, бутун Англия Магуайрдан ҳайратда, айниқса, терма жамоадаги шериклари.

Мисол учун, Кайл Уокер Буюк Британия фуқаролари Гаррини доимий равишда кўриб туришларини истамоқда. Йўқ, телевизор орқали эмас, балки ...пул банкнотларида.

Ҳар ҳолда, «Манчестер Сити» футболчиси петиция (талабнома) ёзиб, унда Магуайр портретини 50 фунт қийматига тенг янги купюрада акс эттиришни сўради. Айтганча, айни пайт туманли ўлкада янги банкнот дизайни устида иш олиб борилмоқда.

Янги купюра дизайни муаллифи - Жонни Шарплс (футбол мухлиси, албатта)нинг айтишича, футболчи шиширилган яккашох (нарвал) устида тасвирланиши керак. «Англия банки 50 фунтли банкнотга редизайн эълон қилди.

Олдинроқ 5, 10 ва 20 фунтли купюралар муваффақиятли тарзда янгиланганди. Бироқ уларнинг ҳеч бирида ЖЧ ярим финалчиси тасвирланмаган! — дейилади футболчи петициясида. — Футболни уйга қайтаришни хоҳлаётганимизни ҳисобга олиб, миллий пулимизда Гарри Магуайрни  мифология жонивори устида тасвирласак яхши бўлар балки».

Бу ҳазилми ёки жиддий ҳаракат, ҳар ҳолда, петицияга нақ 16 минг киши имзо чекишга улгурибди. Хуллас, ғоя қизиқиш уйғотди ва Уокер «Твиттер» орқали ўз суратини ҳам пулда акс эттиришни таклиф қилди. Тўғри, 50 эмас, балки 5 фунтли купюрада.

«Шундай қил, Англия! «Бешталик»да турсам, бошим осмонга етиши аниқ. Энг асосийси, купюра қиймати қанча катта бўлса, бош ҳам шунчалик йириклашиши керак...» — Кайлнинг ушбу кинояси «беўхшов» Магуайрга қаратилгани аниқ.

Дарвоқе, Англия терма жамоаси футболчилари масалани кенг муҳокама қилиб, ўзаро ҳазиллашишмоқда, оддий мухлислар эса янги банкнотларнинг бошқача вариантларини ҳам илгари суришмоқда. Албатта, АПЛ ўйинчилари сурати билан...

------------------------------

Изоҳ: Магуайр ҳақидаги таклиф қабул қилинмаслиги аниқ. Негаки, 50 фунтли купюрага Артём Дзюба «жойлашади» - бунга «Зенит» кафолат бермоқда.

Ў.Умаров тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz