Қайднома

Қидирув

Бухорода вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси фаолият бошлади

Бухорода вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси фаолият бошлади

  01.11.2018 01:02
  0
  1337
Бухорода вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси фаолият бошлади

1991 йилдан буён Шофиркон туманида фаолият юритиб келаётган 18-болалар футбол мактаб-интернати Бухоро вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясига айлантирилди. Бу ҳақда Turon24га академия директори Барака Пўлатов маълум қилди. Ушбу маскан вилоятда катта футболга спортчиларни етказиб беришга йўналтирилган ягона академия ҳисобланади.

Мазкур академия 24х12 ҳажмдаги спорт зали биносига, 100х75 м ўлчамли расмий мусобақаларга ҳамда 60х40 ўлчамдаги турли машғулотларга мўлжалланган футбол майдонларига эга. 40х20 ҳажмдаги сунъий қопламали футбол майдонида эса ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа ҳудудида 160 ўринли ошхона, 154 ўринга мўлжалланган замонавий икки қаватли ётоқхона жойлашган. Ўқувчиларнинг ёзда дам олишлари учун 250 ўринли дам олиш майдончаси мавжуд. Ўқувчиларга бир кунда тўрт маҳал иссиқ овқат берилади.

“150 нафар ўқувчи таҳсил оладиган вилоят академияси малакали футболчиларни тарбиялаш учун жаҳон талабларига мослаштирилган шароитларга эга, – деди директор Б.Пўлатов. – Бу ерда вилоятнинг барча туманларидан келган 5-11-синф ўқувчилари саралаб олинади. Ўқув йилининг ҳар чораклик якунлари юзасидан умумтаълим фанлари ҳамда футболнинг назарий, амалий машғулотлари юзасидан имтиҳон ўтказилади. Рейтинг баллари таҳлилига кўра, ўзлаштириши паст ёки жисмоний талабларга жавоб бермайдиган ўқувчилар ўз мактабларига қайтарилади. Ўрнига талабгорлар ҳам имтиҳон асосида қабул қилинади. Саралаш-синов ишлари мунтазам равишда олиб борилади. Мазкур масканни ўтган йили битирганлар ҳозирда Пахтакор, Бунёдкор, Бухоро, Динамо ва бошқа қатор футбол жамоаларида тўп сурмоқда”.

Ушбу академия Ўзбекистон президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари асосида ташкил этилди.

Бухоро вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясига ўқувчилар маҳоратини ошириш учун Осиё футбол конфедерацияси томонидан 12 нафар тажрибали мураббий жалб этилган.


Манба: turon24.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz