Қайднома

Қидирув

Тошкент “Ҳамдўстлик кубоги-2018” халқаро турнирига мезбонлик қилади

Тошкент “Ҳамдўстлик кубоги-2018” халқаро турнирига мезбонлик қилади

  01.11.2018 03:54
  0
  441
Тошкент “Ҳамдўстлик кубоги-2018” халқаро турнирига мезбонлик қилади

Турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия жамоалари ўзаро куч синашишади. Эртадан сўнг пойтахтимиз Тошкентда 14 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида “Ҳамдўстлик Кубоги-2018” халқаро турнири старт олади.   Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Тошкентнинг “Спартак” клуби ҳамкорлигида ташкил этилаётган мусобақада юртимиз жамоалари билан бирга қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Россия давлатларининг вакиллари иштирок этишади.   Уч гуруҳга бўлинган ҳолда ўтадиган турнирда ватанимиз шарафини “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” клублари тарбияланувчилари, “Спартак” футбол мактабининг иккита жамоаси ҳимоя қилишса, қолганларини “Онтустик академияси” (Қозоғистон), 8-БЖМОРСМ (Қозоғистон), “Академия ЮГ” (Қирғизистон), “Илбирс” (Қирғизистон), “Гулистон” (Тожикистон), “Хўжанд” (Тожикистон) ҳамда ДЮСШКБГО (Россия) жамоалари ташкил этмоқда.   “Миллий” стадионнинг машғулотлар майдонида ўтадиган Халқаро турнир 2 ноябрь куни старт олади ва 7 ноябрга қадар давом этади.


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz