Қайднома

Қидирув

Месси жамғармаси фаол ва у сафга қайтмоқда

Месси жамғармаси фаол ва у сафга қайтмоқда

  01.11.2018 06:00
  0
  384
Месси жамғармаси фаол ва у сафга қайтмоқда

«Барселона» етакчиси Лионель Месси хайрия ишларини давом эттирмоқда. Дейлик, аргентиналик даҳоча шахсий жамғармаси ҳисобидан Мозамбикдаги мактабларда таълим олаётган 15 минг нафар бошланғич синф ўқувчисини бепул нонушта билан таъминламоқда. Дастурнинг мақсади — ижтимоий ошхоналар очиш орқали мамлакатда очликка қарши курашиш, ўқувчилар ҳаёт тарзи ва билим олишини яхшилаш. Зеро, Мозамбикда мактаб ўқувчиларининг ярмидан кўпини очлик қийнамоқда. Эътиборлиси, Месси жамғармаси дастури самара бера бошлади: ўқувчилар вазни нисбатан ортди. Дастур шунингдек, ижтимоий ҳимоя ва таълим сифатини ошириш устида ҳам ишлайди. Маҳаллий тиббий марказлар, ўқитувчилар ва оилалар билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида Мангундзе вилоятидаги мактабларда таълим сифати анча яхшилангани айтилмоқда.

Айтганча, Месси ЧЛ доирасида «Интер»га қарши кечган ўйинни ўғли - Тьяго билан бирга кузатди. Тўғри, кичик Месси бутун вақт давомида оқ қоғозга сурат чизиб ўтирди. Жумладан, 5 ёшли болакай «Ювентус» логотипини ҳам чизди ва уни отасига кўрсатди. Шунда Лео кулиб қўйди.

Маълумот учун, айтиш жоизки Лионель Месси муддатидан олдин машғулотларга қайтмоқда. Месси Испания чемпионатининг 9-тури доирасида Камп Ноудаги Севильяга қарши (4-2) учрашувнинг 25-дақиқасида майдонга ноқулай қулаши оқибатида қўлидан жароҳат олиб, 3 ҳафтага сафдан чиққан эди.

“Кўканорранглилар” "Twitter" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали аргентиналик юлдузнинг машғулотларга киришгани ҳақида хабар берган. Месси жароҳати сабаб Интер (2-0) ва Реал Мадридга (5-1) қарши учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлганди.

31 ёшли Месси ушбу мавсумда 12 та учрашувда майдонга тушиб, 12 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилишга ва 6 марта голларга ҳаммуаллифлик қилишга эришган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz