Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ашурматов: “Футболчиларга бироз дам бермай хато қилдим шекилли... “

Бахтиёр Ашурматов: “Футболчиларга бироз дам бермай хато қилдим шекилли... “

  01.11.2018 08:25
  0
  463
Бахтиёр Ашурматов: “Футболчиларга бироз дам бермай хато қилдим шекилли... “

“Нефтчи” – АГМК(1:1) учрашувидан сўнг жамоалар устозлари ўйин хусусидаги умумий фикрлари билан ўртоқлашишди.  

Б.Ашурматов(АГМК):- Қийин ўйин гувоҳига айландик. Кубок финалида ўйнаган футболчиларга бироз дам бермай хато қилдим шекилли. Зеро улардаги чарчоқ ва финалдаги ғалаба кайфияти майдонда ўз таъсирини кўрсатди. “Нефтчи” жамоаси ҳам муносиб ўйин намойиш этди. Жамоамиз бир киши кам бўлиб қолган бўлса-да, якунда дуранг қайд этиб, характер намойиш эта олди, - деди мураббий.

Б.Ҳайдаров(Нефтчи)- Кучли ёмғир ёғишига қарамасдан беллашувга ташриф буюрган мухлисларга раҳмат айтаман. Гувоҳи бўлганингиздек, ҳаво ўйинга ўз таъсирини ўтказди. Бундай майдонда нафақат ҳужум қилиш, балки тўпни назорат қилиш ҳам мушкул. Ғалабага жуда яқин эдик. Афсуски, рақиб ҳисобни тенглаштиришга эришди. Аламли дуранг, дейиш мумкин. Ушбу баҳсда фақат ғалаба бизни қониқтирарди. Биргина хато ҳам қимматга тушди. Йигитлар билан хали ўйинни муҳокама қиламиз, албатта. Ҳамма ҳам хато қилиши мумкин. Муҳими ўша хатони яна такрорламаслик. Кейинги беллашувларга тайёргарликни бошлаймиз. Руҳий тушкунликка тушиш йўқ. Олға борамиз...

ПФЛ матбуот хизмати


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz