Қайднома

Қидирув

Хавьер Тебас: «Трансфер қоидаларини бузганлар четлатилиши керак»

Хавьер Тебас: «Трансфер қоидаларини бузганлар четлатилиши керак»

  01.11.2018 19:56
  0
  377
Хавьер Тебас: «Трансфер қоидаларини бузганлар четлатилиши керак»

Ла лига президенти Хавьер Тебаснинг фикрича, «ПСЖ» клуби молиявий фэйр-плей қоидаларини бузган ва ЕЧЛдан четлатилиши керак.

«Реал» ҳам, «Барселона» ҳам мендан «ПСЖ»ни айблашни сўрамаганлар. Бу Неймарнинг трансфери билан ҳам боғлиқ эмас. Фикримизча, «ПСЖ» каби клублар Европадаги профессионал футболнинг барқарорлигига зарар етказади.

«Манчестер Сити» ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Умуман олганда молиявий фэйр-плейни бузган ҳар қандай клуб ҳақида ҳам.

Бу трансфер бозорида инфляцияни юзага келтирди, шунинг учун бошқа клублар бундай «клуб-давлат»ларга қарши рақобат қилиш учун кўпроқ пул сарфлашларига тўғри келмоқда.

Ҳаммаси УЕФА стандартига мос бўлиши керак. Агар қоидалар клубларни четлатиш керак деб билса - четлатиш керак. Агар клубга трансфер тақиқи қўйилса - трансфер тўхтатилиши керак.

Бу интизом чораси, УЕФА бундай қарорларни чиқариши керак. Фикримча, ҳаммани алдаган клуб еврокубокларда қатнашмаслиги керак», - дейди Тебас.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz