Қайднома

Қидирув

Ибрагимович ва Руни MLS`нинг шахсий совринлари учун курашади

Ибрагимович ва Руни MLS`нинг шахсий совринлари учун курашади

  01.11.2018 10:34
  0
  840
Ибрагимович ва Руни MLS`нинг шахсий совринлари учун курашади

Goal.com поратли хабарига кўра, «Лос Анжелес Гэлакси» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович ва «Ди Си Юнайтед» клуби аъзоси Уэйн Руни MLS чемпионатининг иккита соврини учун курашмоқдалар.

Манбанинг қўшимча қилишича, иккала футболчи ҳам мавсумнинг энг яхши футболчисига топшириладиган «MVP» соврини ҳамда бошқа футбол лигаларидан MLS`га ўтиб, ўз жамоаларига тўла мослашиб кетган энг яхши ўйинчига топшириладиган «Newcomer of the Year» соврини учун кураш олиб боришмоқда.

Қайд этиш керакки, Ибрагимович «Гэлакси» таркибига март ойида бориб қўшилганди ва шу вақтга қадар 20та голга муаллифлик қилди ҳамда 10та самарали пас узатди.

Руни эса «Ди Си Юнайтед» таркибига июль ойида қўшилиб, 12та гол урди ва 7та голга ассистентлик қилди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz