Қайднома

Қидирув

Шароф Муҳитдинов: «Орқага йўл йўқ»

Шароф Муҳитдинов: «Орқага йўл йўқ»

  01.11.2018 15:33
  0
  387
Шароф Муҳитдинов: «Орқага йўл йўқ»

Клубимиз футбол мактабидан етишиб чиқиб, ҳозирги пайтда «аждарлар» шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган ўйинчиларимиз талайгина. Шулар қаторида ярим ҳимоячимиз Шароф Муҳитдинов ҳам бор. Борган сари унинг ўйинлари чиройли ва мазмунли бўлаётганини, футбол ишқибозлари ҳам эътироф этишмоқда. Биз футболчимиздан  эртага, «Қўқон-1912» жамоаси билан бўладиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

-Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди, ҳар доимгидек ушбу ўйинга ҳам пухта тайёргарлик кўрдик. Жамоадошларимни кайфияти жуда зўр. Кейинги учрашувларда ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қилаётганимиздан мамнунмиз. «Қўқон-1912» жамоаси кейинги учрашувларда муваффақият қозона олмаётган бўлсада, бу жамоа ўз ўйини билан ҳар қандай жамоага қарши кучли ўйин кўрсата оладиган кучга эга. Жамоа таркибида етарли тажрибага эга футболчилар жамланган. Жамодошларига нисбатан ёшроқ бўлсада, Жавоҳир Сиддиқовнинг кўрсатаётган ўйинларини алоҳида таъкидлаган бўлар эдим.

Биз учун эса энди орқага йўл йўқ. Қолган учрашувларни кўтаринки руҳда ўтказиб, ғалабаларимизни азиз мухлисларимизга туҳфа этиш ниятидамиз. Жамоадошларимнинг барчаси ана шу кайфиятда.

Ўтган турдаги голим ҳақида? Албатта, ўз голинг билан жамоанг ютуғига ҳисса қўшиш жуда ёқимли. Аммо мен учун қандай ҳолатда гол уришни фарқи йўқ. Муҳими тўғри келиб қолса,  гол бўлса бўлди. Баъзан ўйинда ҳужумларимиз голга айланмай қолади. Шуни ҳисобга олиб, мураббийимиз рақиб дарвозасига узоқдан зарба йўллаб туришим ҳақида, ўйиндан олдин кўрсатма беради. Буни уддаласам ўзим ҳам хурсанд бўламан. Бизда асосан жамоавий ўйинга катта эътибор берилади. Майдонда ҳамма бирдек ҳаракат қилиши талаб этилади. Шундан келиб чиқиб, ўйиндаги урилган гол ҳаммамизники деб, ҳисоблайман.

Эртага об-ҳаво яхши бўлиб, мухлисларимиз стадионга кўпроқ келишса дейман, мухлисларимиз қанча кўп бўлишса бу – бизга шунча завқ беради, - дейди Шароф Муҳитдинов.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz