Қайднома

Қидирув

Винченцо Яквинта: “Бу шармандалик, улар ҳаётимни барбод қилишмоқда”

Винченцо Яквинта: “Бу шармандалик, улар ҳаётимни барбод қилишмоқда”

  01.11.2018 16:11
  0
  423
Винченцо Яквинта: “Бу шармандалик, улар ҳаётимни барбод қилишмоқда”

Суд томонида ноқонуний қурол сақлаганликда айбланган Италия термасининг собиқ ҳужумчиси Винченцо Яквинта ушбу вазият бўйича фикр билдирди.

- Ўйлашимча, бу Италия учун шармандалик! Улар ҳаётимни барбод қилишмоқда, ваҳоланки, мен ҳеч нарса қилганим йўқ. Тўрт йилдан буён шу муаммодан азият чекяпман. Ўзимни қувғинди итдек ҳис қиляпман. Шунингдек, оилам ва фарзандларим ҳам қийналишяпти. Энг қизиғи, ўша мафия гуруҳининг номини ҳеч қачон эшитмаганман. Улар шунчаки менинг мавқеим туфайли жазо беришмоқчи. Ахир мен футбол бўйича жаҳон чемпиониман. Менимча, бу қарор суд иштирокисиз чиқарилган, - деди Яквинта Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Винченцо Яквинта “Ндрангета” мафия гуруҳи фаолият юритадиган Калабрияда туғилган. Реджо-ди-Калабрия шаҳри суди собиқ футболчига нисбатан икки йиллик қамоқ жазоси белгилади. Яквинта ноқонуний қурол сақлаганлик ва мафияга алоқадорликда айбланган. Аслида қораловчи томон 38 ёшли футболчи учун 6 йиллик қамоқ жазоси берилишини талаб қилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz