Қайднома

Қидирув

“Милан” Кайо учун 15 млн. евро беришга тайёр

“Милан” Кайо учун 15 млн. евро беришга тайёр

  01.11.2018 17:30
  0
  337
“Милан” Кайо учун 15 млн. евро беришга тайёр

“Сан-Паулу” ҳимоячиси Родриго Кайо Европа клубларидан бирига ўтишга яқин турибди, дея хабар берди Football Italia Corriere dello Sport нашри маълумотига таянган ҳолда.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу футболчига қизиқиш билдираётган жамоалар сафига “Милан” ҳам қўшилган. “Россонери” қишки трансферлар ойнаси очилиши ҳамоно мудофаа чизиғини кучайтиришга жиддий киришмоқчи. Мунтазам жароҳат олаётган Маттиа Кальдаранинг кейинги уч ой мобайнида жамоасига ёрдам беролмаслиги ҳам шунга туртки бўлган.

Кайонинг тахминий трансфер суммаси 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Мазкур ҳолатда “Милан” рақобатда “Валенсия”ни ортда қолдириши керак. Бошқа томондан, Италия клуби спорт директори Леонардонинг “Сан-Паулу” билан яхши муносабатлари “россонери”га асқотиши мумкин.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz