Қайднома

Қидирув

Дарио Срна: "Шахтёр"нинг қарори юзимга тушган шапалоқдек бўлди"

Дарио Срна: "Шахтёр"нинг қарори юзимга тушган шапалоқдек бўлди"

  01.11.2018 22:02
  0
  511
Дарио Срна:

“Кальяри”нинг хорватиялик ҳимоячиси Дарио Срна “Шахтёр”ни нима сабабдан тарк этгани ҳақида гапирди.

- Кутилмаганда ҳамма нарсани йўқотдим. Тестдан ўтолмаслик, дисквалификация – шу тариқа дунёим ағдар-тўнтар бўлиб кетди. “Шахтёр” президенти менга шартномани узайтирмоқчи эмасликларини билдирди... Бу юзимга тушган шапалоқдек бўлди. У ўз ишини бажараётганини тушуниб турардим, аммо “Шахтёр” – менинг муҳаббатим. Ўз навбатида, ёш авлод ўсиши, мунтазам ўйнаши кераклигини ҳам биламан.

Донецкдан мўъжазгина уй сотиб олдим, клуб президенти у ерда халқаро мактаб очди, фарзандларим ушбу таълим масканида ўқишаётганди. Биргина вазиятда ҳаммаси барбод бўлди. Гўёки парчаланиб кетгандек эдим. Дисквалификация – фаолиятимдаги энг оғир палла эди, аммо мен кучлиман. Қандайдир воқеа сизни ўлдирмадими, демак у сизни кучли қилади, - деди Дарио Срна Football-Italia нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz