Қайднома

Қидирув

Рафинья – “террорчи”, “Бавария” – балогардон

Рафинья – “террорчи”, “Бавария” – балогардон

  01.11.2018 22:26
  0
  514
Рафинья – “террорчи”, “Бавария” – балогардон

“Бавария” “Твиттер”даги саҳифасида жамоанинг хэллоуин байрами муносабати билан ўтказилган зиёфатда олинган суратини жойлади. Мюнхен клубининг барча ўйинчилари орасида ҳимоячи Рафиньянинг кўриниши кўпчиликнинг диққатини тортди – у араб террорчиси либосини кийиб олганди. 33 ёшли бразилиялик футболчи ўз образига “хавфли” деб ёзилган қутини ҳам қўшимча қилган.

Ушбу сурат ижтимоий тармоқда пайдо бўлгач, “Бавария” жамоатчилик томонидан жиддий танқид остига олинди. Айрим фойдаланувчилар Рафиньяни ирқчиликда айблашди. Кўп ўтмай фотосурат ўчириб юборилган, футболчи эса барчадан узр сўраган.

“Хэллоуин” – шунақа хунук либослар кийиладиган ваҳимали байрам. Мен бундай кўриниш орқали кимнидир камситиш ёки хафа қилиш фикридан йироқ эдим, - деди Рафинья ўз “Твиттер”ида.

Рафинья 2011 йилдан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар мўлжалланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz