Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: " Драматик ўйин гувоҳига айландик.... "

Миржалол Қосимов: " Драматик ўйин гувоҳига айландик.... "

  01.11.2018 22:35
  0
  401
Миржалол Қосимов:

Pepsi Суперлигасининг 28-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" (0-2) ўйинидан сўнг жамоалар устозлари ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

М.Қосимов: -Ўйлайманки, ўйинни кўриш учун стадионга келган мухлислар ютди. Сабаби, ўйин шиддатли, очиқ ва томошабоп бўлди. "Бухоро" жамоаси ҳам бир неча марта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Бизнинг футболчилар ҳам вазиятларни кўкка совуришди. Драматик ўйин гувоҳига айландик. Сўнгги дақиқаларда иккинчи сариқ карточка билан қизил карточка олиб майдонни тарк этган футболчи "Бухоро"га панд берди ва натижага таъсир кўрсатди. Ўз навбатида биз ҳам сўнгги дақиқагача курашдик ва ғалаба қозондик. Совуқ об-ҳавога қарамасдан стадионга келган мухлисларга рахмат. Қолаверса пойтахтдан бизни қўллаб-қувватлаш учун етиб келган мухлисларимизга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман"

У.Бақоев: Агар ўйин борасида тўхталадиган бўлсам биз умуман бугун ютқазмаслигимиз  керак эди. Бугунги ўйинда устунлик  ҳам биз томонда юқори эканилиги яққол кўриниб турди. Бироқ учрашув  давомида футболчимиз майдонни тарк этгани  “Бунёдкор”га қайсидир жиҳатдан устуликни тақдим этди. Шундай бўлсада йигитлар бугун яхши ўйин кўрсатди.  Хеч нимага қарамай охиригача курашди. Шунинг учун уларга рахмат айтаман.


Манба: ПФЛ матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz