Қайднома

Қидирув

Вьери: “Ҳозир форвард бўлиш учун «Инстаграм» керак”

Вьери: “Ҳозир форвард бўлиш учун «Инстаграм» керак”

  01.11.2018 22:38
  0
  239
Вьери: “Ҳозир форвард бўлиш учун «Инстаграм» керак”

Италия термасининг собиқ ҳужумчиси Кристиан Вьерининг фикрича, бугунги форвардлар авлоди сермаҳсулликка эришиш мақсади бир четда қолиб, ижтимоий тармоқларга катта эътибор қаратмоқда.

“Ҳозир форвард бўлиш учун “Инстаграм” керак. Энди бир мавсумда 30 талаб гол уриш шартмас. Ҳар якшанба рақиб дарвозасини ишғол қилиш ҳақида ўйлашмайди. Авваллари тўп киритолмасак, хонамизга қамалиб олиб, хатоларимизни таҳлил қилардик. Кейинги кун майдонга қайтиб, энг кучли бўлишга интилардик. Бугун бунақасини кўриш амримаҳол. Бизнинг авлод жамоаси учун жонини берарди, айниқса, ҳужумчилар. Биз голлар учун яшардик.

Мауро Икарди? Биз умуман турличамиз. Мен жарима майдончаси ичида ҳамма билан муштлашишга тайёр турардим. “А” серияда 140 тага яқин гол урганман, бой берган вазиятларимнинг ҳаммаси ёдимда”, - деди Вьери Radio Deejay каналига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz