Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: “Ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик”

Рўзиқул Бердиев: “Ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик”

  01.11.2018 22:45
  0
  402
Рўзиқул Бердиев: “Ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик”

28-тур доирасидаги  “Насаф” - “Қўқон-1912”(1:) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйиничларидан бири Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишди.  

Нўъмон Ҳасанов: - Бугун жанговор ўйин бўлди. Жанговар дуранг десак ҳам бўлади. “Насаф” нафақат қуйи олтиликнинг балки, мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири десак муболаға бўлмайди. Биз ҳар доим ғалаба учун майдонга тушамиз. Бугун майдонда очиқ футбол кўрсатадиган жамоалар ҳаракат қилишди. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Иккинчи бўлимда кўрсатмаларимни яхши бажаришди. Биринчи бўлимда эса ҳимояда бир-иккита хато қилдик. Камчиликлар устида ишлаймиз. Қўқондан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугунги ўйиндаги натижадан қониқдим десам ҳам бўлади.

Жавоҳир Сидиқов: - Нафақат қуйи олтиликдаги, балки чемпионатимиздаги энг кучли жамоаларидан бирига қарши майдонга тушаётганимизни яхши билардик. Бугун мураббийларимизнинг кўрсатмаларини қисман бажаришга муваффақ бўлдик. Тўлиқ бажаришимиз учун ғалаба қозонишимиз керак эди. “Насаф” ҳам бугун яхши ўйнади. Дуранг ёмон натижа эмас.

Кейинги ўйинда ўз майдонимизда тўп сурамиз. Мухлисларимиз олдида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Пресс-конференциянинг 2-қисмида эса "Насаф" устози Рўзиқул Беридев ҳам ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик. Яратилган вазиятлардан ҳам тўлиқ фойдалана олмадик. Агар яратилган вазиятларни голга айлантира олганимизда, бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Шунингдек Одил Ҳамробековни жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этиши ҳам ўйинимизга ўз таъсирини кўрсатди. Энди “Қўқон-1912” жамоасига келадиган бўлсам, рақибимиз жиддий жамоа эди. Таркибида тажрибали футболчилар ҳам иқтидорли ёш футболчилар ҳам етарли. Албатта меҳмонлар ҳисобни тенглаштиргач, сақлаб қолиш пайида бўлишди. Бунга эришди ҳам. Иккинчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ўзлари ҳам ҳужумга ўтишмади, бизга ҳам ҳужум қилиш қилишга йўл бермади. Ҳимояда ҳам бехато ўйнашди. 

Биз икки кундан сўнг “Нефтчи” билан ўйнаймиз, бу ўйин ҳам биз учун осон бўлмайди. Бугунги ўйинни тезда унутиб, навбатдаги ўйинга жиддий тайёргарлик кўришга мажбурмиз. Энди оддий ўйин ҳам, осон ўйин ҳам қолмади. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига қараб баҳо бериш нотўғри бўлади. Ҳар бир рақибни жиддий қабул қилиш керак.

Азизжон Ғаниев! Тўғриси Азизжонни ўзини ҳам, ўйинини ҳам ҳаммамиз соғиндик, у ноябр ўрталарида Япониядан қайтиб келади. Унинг ёрдами бизга жуда керак бўлаяпти. Келгандан кейин кўрамиз, балки бизга сўнгги ўйинларимизда ёрдам берар, - дейди Рўзиқул Бердиев


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz