Қайднома

Қидирув

Жасур Абдураимов: "Пахтакор" ҳалол футбол ўйнамоқда, шу ҳақида ҳам ёзинглар..."

Жасур Абдураимов: "Пахтакор" ҳалол футбол ўйнамоқда, шу ҳақида ҳам ёзинглар..."

  01.11.2018 23:00
  0
  445
Жасур Абдураимов:

 

Матбуот анжуманинг кейинги қисмида эса мезбонларнинг ёрдамчи мураббийи Жасур Абдураимов матбуот анжуманида иштирок этди.

-Бугунги иккала томондан курашларга бой учрашув бўлди. "Пахтакор" томонидан ҳужумкор ўйин, "Навбаҳор" томонидан қарши ҳужумларга таянилган ўйин кўрдик. Меҳмонларга бир очко билан табриклайман. Ҳалол футбол бўлди, кимнинг омади келса ўша ютади. Мана шундай ўйинлар кўп бўлишини истайман. Барча нарсага вақт керак. Ҳеч қайси сеҳргар келиб бир йилда барчасини қилмайди. Биз охиригача чемпион бўлиш учун курашамиз. Мен клубда 15 йилдан буён ишлаб келаяпман. Ҳозир клубдаги барча-барча натижа бўлиши учун ҳаракат қилишмоқда, аммо бу футбол. Қаерда натижа бўлади, қаердадир йўқ.

Кейинги йил бир қанча яхши футболчилар олиб келиш режалаштирилмоқда. Улар орасида собиқ "пахтакорчилар" ҳам бор. 3-4та позиция кучайтирилади. Бир нарсани тушунинг, қайсидир футболчи бошқа клубда етакчи бўлиши мумкин аммо "Пахтакор"да бундай бўлмаслиги мумкин. "Пахтакор"га келган футболчида чемпионлик руҳи пайдо бўлиши учун вақт керак.

"Пахтакор" ҳалол футбол ўйнамоқда. Финални қаранг, агар биз АГМКни мағлуб этганимизда "Пахтакор" сотиб олди дейишарди тўғрими? Биз ҳалол ўйнадик. Ҳалол футболда ютиш ва ютқазиш мумкин. Мураббийлар ёки футболчилага ҳалол бўлмаган ўйин орқали ютиш роҳат бағишлайди деб ўйлайсизми? Негадир журналистлар шундай нарсаларни ёзишмайди. Мана ҳалол футбол бўлди шуни ёзинглар. Ёки бугун "Пахтакор" сафида олимпия терма жамоасига номзод икки футболчи ўйнади - Жаҳонгир Аҳмадов ва Жасур Яхшибоев. Шуларни ёзинглар. Тўғри танқид ҳам керак, аммо яхши нарсаларни кўпроқ ёзиш керак деб ўйлайман.


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz