Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскис: "Дарко Никач “Навбаҳор” жамоаси талабига жавоб бермаяпти..."

Андрей Канчельскис: "Дарко Никач “Навбаҳор” жамоаси талабига жавоб бермаяпти..."

  01.11.2018 22:52
  0
  523
Андрей Канчельскис:

"Пахтакор" - "Навбаҳор"(0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ва дарвозабон Акбар Тўраевлар иштирок этишди.

- Яхши ўйин бўлди. Албатта натижа биз учун ижобий кўриниш олди. Кубок финалида ютқазгач "Пахтакор" футболчиларига руҳий томондан қийин эди. Нима бўлган тақдирда ҳам яхши таркибга ва ижрочиларга эга бўлган яхши жамоага қарши ўйнадик. Футболчиларимиздан хурсандман. Улар бугун борларини бериб катта иштиёқ билан ижобий натижа учун ҳаракат қилишди. Таркиб борасида айрим муаммоларга дуч келганимиз сабабли учрашув қайдномасида захирадан атиги уч нафар майдон ўйинчилари жой олишди холос. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар, мақсад сари интилмоқдамиз. Олдинги учрашувга қараганда бугун ҳимояда анча тартибли ўйин кўрсатдик. Муаммолар бор эди. Шунга қарамай, иккита имкониятда гол уришимиз мумкин эди. Остон Ўрунов ва Сардор Сулаймоновлар вазиятлардан фойдалана олишмади. Бир сўз билан айтганда бор кучларини бериб ўйнашгани учун йигитларга миннатдорчилик билдираман.

Шерзод Каримов олдинги учрашувда жароҳат билан тўп сурганди. Мирзоҳид Ғофуровни эса эски жароҳати безовта қилиб қолди. Дарко Никач эса ўзига бўлган талабни пасайтириб юборганлиги сабабли ёшлар жамоаси таркибига ўтказилди. У айни пайтда “Навбаҳор” жамоаси талабига жавоб бермаяпти.

Акбар Тўраев (“Навбаҳор” жамоаси дарвозабони): - Қийин ўйин бўлди. Жанговор дуранг десак ҳам бўлади. Болларга раҳмат айтаман. Улар ҳимояда ишончли ҳаракат қилишди. Шунинг самараси ўлароқ дарвозамиз дахлсизлигини таъминлай олдик. "Пахтакор" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz