“Ростов” Россия кубогининг 1/8 финалида “Зенит” устидан ғалаба қозонди. Ростовдаги “Ростов Арена” стадионида бўлиб ўтган учрашувда 3:1 ҳисоби қайд этилди.
Майдон эгалари сафида Арсений Логашов, Артур Юсупов ва Деннис Хажикадунич рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлишса, питерликларнинг ягона голига Себастьян Дриусси муаллифлик қилди. Мазкур баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 89-дақиқада исландиялик Видар Кьяртанссоннинг ўрнига майдонга тушди.
Ушбу босқичнинг яна бир учрашувида Виталий Денисов тўп сураётган “Крилья Советов” “Краснодар” билан куч синашиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси 104 дақиқа тўп сурди ва ўрнини Георгий Зотовга бўшатиб берди.
Энди “Ростов” Россия кубоги чорак финалида айнан “Краснодар”га қарши баҳс юритади. Дастлабки ўйин 5 декабрь, жавоб учрашуви эса 2019 йилнинг 24 февралида бўлиб ўтади.
Достон Ҳамдамов ўйнаётган "Анжи" эса "Спартак"ка 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб Россия кубогини тарк этди. Ҳамюртимиз ўйиннинг 84-дақиқасида Данил Глебовнинг ўрнига захирадан майдонга тушди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20