Қайднома

Қидирув

Маротта «Интер»да ишлашга рози ва у йилиги 3 млн. евро маош олади...

Маротта «Интер»да ишлашга рози ва у йилиги 3 млн. евро маош олади...

  02.11.2018 00:44
  0
  363
Маротта «Интер»да ишлашга рози ва у йилиги 3 млн. евро маош олади...

«Ювентус»нинг собиқ бош директори Жузеппе Маротта худди шу лавозимдаги ишини «Интер»да давом эттиришга рози бўлди ва у йилига 3 млн. евродан маош оладиган бўлди. Лекин у дастлаб туринликлар билан шартномасини тўла бекор қилиб олиши зарур. Бу ҳақда Calciomercato хабар тарқатди. Маротта «Юве» билан ўртадаги алоқаларни расман узиши ҳамоно «Интер» таклиф этган ҳужжатларга имзо чекади. «Нерадзурри»нинг ҳозирги бош ижрочи директори Алекссандро Антонелло клубдаги фаолиятини Маротта билан бирга давом эттириши айтилмоқда. Қўшимча қилинишича, Эрик Тоҳир ўрнига «Интер»нинг янги президенти сифатида иш бошлаган 26 ёшли Стивен Чжан клубнинг 110 йиллик тарихидаги энг ёш президентга айланган. У ўтган ҳафта бўлиб ўтган матбуот анжуманида 62 ёшли функционерни «буюк инсон» сифатида таърифлаганди. Эслатиб ўтамиз, Маротта «Юве» раҳбарияти қарори билан сент­ябрь охирида лавозимидан кетганди. Унинг Туриндаги 8 йиллик бошқаруви даврида жамоа 7 карра Италия чемпиони бўлди, икки марта ЕЧЛ финалига қадар етиб борди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz