Қайднома

Қидирув

Соат нархи - 1,6 млн. доллар

Соат нархи - 1,6 млн. доллар

  02.11.2018 02:16
  0
  462
Соат нархи - 1,6 млн. доллар

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду журналист­­­ларга ўзининг янги, қиймати 1,6 миллион долларини ташкил қиладиган соатини кўз-кўз қилди. Футболчининг бу қимматбаҳо буюми Европа Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжумани вақтида ҳамманинг эътиборига тушган. Роналду тадбирга айнан шу соатни тақиб келгани айтилмоқда. Британия матбуоти хабарига кўра, Роналдунинг бу соати швейцариялик соатсозлар томонидан тайёрланган бўлиб, унга оқ ва алвон рангдаги бриллиантлар териб чиқилган. Қайд қилинишича, бунга қадар Роналду нархи 130 минг доллар атрофида бўлган соат тақиб юрган. Маълумотларга кўра, бу спорт оламидаги энг қимматбаҳо соат эмас. Бир қанча вақт муқаддам машҳур боксчи сотиб олган соат нархи 18 миллион долларни ташкил қилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz