Қайднома

Қидирув

Винисиус «Барселона» билан келишиб олган, бироқ...

Винисиус «Барселона» билан келишиб олган, бироқ...

  02.11.2018 10:55
  0
  482
Винисиус «Барселона» билан келишиб олган, бироқ...

Бразилиянинг «Фламенго» клубидан «Реал»га ўтган Винисиус Жуниорнинг трансферига боғлиқ баъзи тафсилотлар ошкор бўлди.

Cadena Cope нашрининг маълумотларига кўра, ёш футболчига «Барселона» клуби ҳам даъвогарлик қилган. Улар футболчи билан U-17 жаҳон чемпионатидаги иштирокида кейин қизиқишни бошлашган.

Каталонияликлар ҳаттоки Винисиуснинг агенти билан трансфер бўйича келишиб ҳам олишган. Бироқ «Фламенго» клуби ўйинчи билан келишувни узайтирди ва товон пули миқдорини 45 миллион қилиб белгилаб қўйди.

Шунингдек, мазкур суммадан ташқари орадаги инсонлар учун 8 миллион евро, Винисиус оиласи учун 8 миллион евро тўлаш керак бўлган.

Якунда, «Барселона» билан келишувга қарамай, «Реал» бразилиялик иқтидор учун 61 миллион евро тўлаб, ўз сафига қўшиб олди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz