Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор": Жаҳонгир, Даврон ва Акбарларга iPhone ХS телефонлари совға қилинди

"Навбаҳор": Жаҳонгир, Даврон ва Акбарларга iPhone ХS телефонлари совға қилинди

  02.11.2018 11:28
  0
  506

Кечаги учрашувга Намангандан жуда кўплаб мухлислар ташриф буюрди. Улар ноқулай об-ҳавода ҳам бутун ўйин давомида «Навбаҳор»ни тинмай қўллаб-қувватлаб турдилар. Мана шундай совуқда ўз иссиқ уйларида телевизор қаршисида ўтириб ўйинни томоша қилишлари ҳам мумкин эди. Аммо улар жамоани қўллаб қувватлаш учун, муваффақиятларига оз бўлсада ўз ҳиссасларини қўшиш учун олис йўл босиб келишди. «Навбаҳор» мухлислари Ўзбекистондаги энг яхши ва энг содиқ мухлислар эканини яна бир бор эслатиб қўйди.

Тўғри, бугун «Навбаҳор» ғалабага эриша олмади. Аммо, сафарда «Пахтакор»дек кучли рақибдан очко тортиб олди. Тошкент жамоаларига қарши сафардаги қора анъанага ниҳоят Канчельскис барҳам бера олди. Жамоамиз 21 йилдан буён сафарда «Пахтакор»га фақат мағлуб бўлаётган эди. Охирги бор «Навбаҳор» 1997 йил Тошкентда «Пахтакор» билан 2:2 ҳисобидаги дурангга эришган эди. Бугунги қўлга киритилган очкода мухлисларнинг ҳиссаси жуда катта, деб ёзмоқда @fkmuhlis телеграмм канали.

Айтганча, "Навбаҳор" таркибида «Пахтакор»га қарши ўйинда ҳар томонлама ўзини кўрсатган энг яхши уч нафар футболчи, Акбар Тўраев, Даврон Ҳошимов ва Жаҳонгир Меҳмоновлар «iPhone ХS» русмли мобил телефонлар билан тақдирланди. «Аpril» ресторанида ўйиндан сўнг қора анъананинг бузилгани сабабли футболчилар ҳамда клуб мутасаддилари иштирокида кичик байрам тадбири уюштирилди. Раҳбарият томонидан келаси учрашувларда ҳам яхши ҳаракат қилган ўйинчилар тақдирланиши айтиб ўтилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz