Қайднома

Қидирув

Деян Ловрен: «Идеал инсоннинг ўзи йўқ, аммо доим минусларимни кўришади»

Деян Ловрен: «Идеал инсоннинг ўзи йўқ, аммо доим минусларимни кўришади»

  02.11.2018 19:57
  0
  403
Деян Ловрен: «Идеал инсоннинг ўзи йўқ, аммо доим минусларимни кўришади»

Англиянинг «Ливерпуль» ҳимоячиси Деян Ловрен ўзини дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири деб билмоқда ва «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ҳақида фикр билдирди.

«Мен ўзимни энг яхшилардан бириман деганман, энг яхшиси эмас. Топ-5 га кирсам керак. Менга ЕЧЛ финалида ўйнаб, бир ойдан сўнг Жаҳон чемпионати финалида ўйнаган футболчини топиб беринг. Мен бундайлар ичида Тьерри Анридан сўнг иккинчиман. Мен бу маълумотни қидирдим. Ҳар икки финалда мағлуб бўлган эрсамда, ҳурматга муносибман.

Қандайдир нотўғри сўзлар айтиб қўйганим йўқ. Албатта, менинг хейтерларим бунга қўшилмайдилар. Нима ҳам дердим? Ҳеч ким идеалмас. Одамлар доим сенинг хатонгни кузактадилар, яхши томонларингга қарамайдилар. Мен бунчалик нафратга лойиқ эмасман.

Серхио Рамосга қаранг, у мендан кўпроқ хато қилади. Аммо у «Реал»да, жамоа 1:5 ёки 2:5 ҳисобида ютқазса ҳеч ким бунга эътибор бермайди. Менга бу томондан омад кулиб боқмаган. Агар мен хато қилсам албатта 0:1 ҳисобида ютқазамиз. Аммо мен бунга чидай оламан. Менинг ўрнимда хатосиз ўйнаш мумкинмас», - дейди Ловрен.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz