Қайднома

Қидирув

“Ливерпуль” Усмон Дембелени сотиб олишга тайёр

“Ливерпуль” Усмон Дембелени сотиб олишга тайёр

  02.11.2018 22:00
  0
  469
“Ливерпуль” Усмон Дембелени сотиб олишга тайёр

“Барселона” ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Аввалроқ Каталония жамоаси ушбу футболчининг ҳолати ва ўзини тутишидан қониқмаётгани, январда уни сотиб юбормоқчи эканлиги айтилганди.

Mundo Deportivo берган маълумотга кўра, хавбекни ўз сафига қўшиб олиш имкониятидан “Ливерпуль” фойдаланмоқчи. Ушбу трансферга шахсан “қизиллар” бош мураббийи Юрген Клоппнинг ўзи қизиқиб қолган. Хабарда айтилишича, германиялик мутахассис Дембелени 2017 йили “Барселона”га ўтишидан аввал ўз жамоасида кўришни хоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзда “Барселона” 21 ёшли ярим ҳимоячини “Боруссия”дан сотиб олганди. Ўшанда трансфер каталонияликлар учун 115 миллион еврога тушганди. Жорий мавсумда Дембеле Испания Примерасида 10та ўйин ўтказиб, учта гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz