Қайднома

Қидирув

Ромеро Марсьялни Месси билан солиштирди

Ромеро Марсьялни Месси билан солиштирди

  02.11.2018 23:00
  0
  489
Ромеро Марсьялни Месси билан солиштирди

“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Серхио Ромеро “қизил иблислар” ҳужумчиси Антони Марсьяль қайси жиҳатлари билан “Барселона” етакчиси Лионель Мессига ўхшаши ҳақида гапирди.

“Антони майдонда мен кўрган энг яхши футболчилардан бири. Тўпни гўё оёғига ёпиштириб олгандек югурадиган ягона ўйинчи – бу Лионель Месси. У максимал тезлик олиб ҳам тўп назоратини йўқотмаслиги мумкин. Айнан шунинг учун ҳам унинг ҳаракатлари олқишларга сазовор бўлмоқда.

Марсьяль ҳам бу борада Мессига ўхшайди. У максимал тезликда югураётган паллада ҳам тўпни қандайдир сония ичида тўхтатишга қодир. Лео худди шундай қилади. “Барселона” ҳужумчиси тўп билан югуриб, ажойиб дриблинг кўрсатади, сўнгра дарҳол тўхтаб, темп, тезлик ёки йўналишни ўзгартиради. Антони ҳам бу ишни осонгина бажаради”, - деди Ромеро “МЮ” матбуот хизматига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz