Қайднома

Қидирув

Буффон яна қайси итальян клубида ўйнамоқчи бўлган?

Буффон яна қайси итальян клубида ўйнамоқчи бўлган?

  02.11.2018 23:30
  0
  523
Буффон яна қайси итальян клубида ўйнамоқчи бўлган?

Афсонавий италиялик голкипер Жанлуижи Буффон “Ювентус”дан кетганидан сўнг, “ПСЖ”ни танлашидан аввал, Италиянинг бошқа клубига ўтишга яқин бўлгани ҳақида гапирди. У Франция жамоасига ёзда эркин агент сифатида ўтганди.

“Мен “Лацио” вариантини ҳам кўриб чиқаётгандим, чунки ушбу клуб ишқибозлари ҳамиша мени юксак қадрлашган, менга чемпион ва ҳурматли шахс сифатида қарашган. Бу мен учун жуда муҳим. Аммо яхшиси, Италияни тарк этиб, ўз билим доирамни кенгайтиришни хоҳладим, - деди Буффон Sky Sports Italia вакилларига берган интервьюсида.

Жанлуижи Буффон 2001-2008 йиллар мобайнида “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган. Шу муддат ичида у 655та учрашувда майдонга тушиб, 300 та “қуруқ” ўйин ўтказган, 9 марта “А” Серия чемпионлигини қўлга киритиб, 4 марта Италия кубоги соҳиби бўлган. Афсуски, шундай буюк дарвозабонга Чемпионлар Лигаси бош совринини боши узра кўтариш насиб қилмаган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz