Қайднома

Қидирув

Гвардиола: “Ҳеч қачон Мессини сотиб олишни сўрамаганман”

Гвардиола: “Ҳеч қачон Мессини сотиб олишни сўрамаганман”

  03.11.2018 01:01
  0
  487
Гвардиола: “Ҳеч қачон Мессини сотиб олишни сўрамаганман”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб раҳбариятидан ҳеч қачон “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини сотиб олишни сўрамаганини таъкидлади.

- “Бавария” ва “Манчестер Сити”да иш бошлаганимда, бирор маротаба Мессини жамоага чақирмаганман. Клуб раҳбариятидан ҳам Леони сотиб олишни сўрамаганман. Унинг “Барселона” учун қанчалик муҳимлигини биламан. Мессининг Каталонияда қолиши кераклигини минг марта таъкидлаганман. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлишини хоҳлайман, - деди Гвардиола Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испаниянинг El Mundo нашри 2017 йилнинг октябрида “Манчестер Сити” Месси учун 250 миллион евро беришга тайёр экани, форварднинг ўзига беш йил мобайнида худди шу миқдорда маош берилиши кўзда тутилаётгани ҳақида ёзганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz